Янги ҳафтада ҳарорат пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Янги ҳафтада ҳарорат пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳафта давомида момақалдироқ бўлиши, ёмғир ва дўл ёғиши мумкин. Сел келиши хавфи бор.

Бугун юқори циклон таъсири ҳисобига Ўзбекистоннинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлари бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 23-28 даражани ташкил этади, бу ушбу кун иқлимий меъёридан 4-6 даражага пастдир.

21-22 июнда циклон таъсири кучсизлашади, аммо марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

20-22 июнда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб 34-39 даражани ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    1234567890
    Ғалла нима бўлади унда
    Шаббона Асадбек
    Ёмгир ёққани яхши