Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланади?

Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланади?

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 20 август куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +34...+36 даража бўлади. Шамол тезлиги 10-15 м/сга етади.

Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиши ҳамда 5-10 м/с тезликда шамол эсиши кутилмоқда.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/сга етади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даражагача кўтарилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!