"Янги Ҳабиб" Макгрегорни ногиронлик аравачасига михлаб қўяди!"

"Янги Ҳабиб" Макгрегорни ногиронлик аравачасига михлаб қўяди!"

Менежер Aли Aбдел-Aзизнинг фикрига кўра, ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси (ММA) Конор Макгрегор швед жангчиси — "Янги Ҳабиб" деб ном олган Ҳамзат Чимаев билан кураша олмайди.

“Чимаев уни ногиронлар аравачасига михлаб қўяди. Умуман олганда, мен мувозанатсиз спортчилар билан жангларни ташкил қилмаган бўлардим. Конор ҳам шулардан бири", — деди Aбдел-Aзиз. У октагонда ирландиялик жангчининг мағлуб бўлишини башорат қилди. "Ҳамзат уни шунчаки ўлдиради", деб қўшимча қилди менежер.

Aбдел-Aзиз — Чимаев ва Ҳабиб Нурмагомедовнинг вакили ҳисобланади. Чимаев ўн кун ичида иккита ғалабали жанг ўтказган ва 20 сентябрь куни 17 сонияда америкалик Жеральд Миршертни нокаутга учратган. Шундай қилиб, швед 66 кун ичида учта ғалаба билан UFC рекордини ўрнатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!