Янги форматдаги Испания Суперкубогига қуръа ташланди

Янги форматдаги Испания Суперкубогига қуръа ташланди

2019/20 йилги мавсум Испания Суперкубогига қуръа ташланди.

Ярим финалда «Реал» жамоаси «Валенсия» билан ўйнайди, «Барселона» эса «Атлетико»га қарши баҳс юритади.

«Реал» — «Валенсия» учрашуви 8 январга мўлжалланган, «Барселона» — «Атлетико» баҳси эса 9 январь куни бўлиб ўтади. Финал учрашуви 12 январда бўлади.

Маълумот учун, янги форматдаги мусобақага Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Саудияликлар мусобақани уч йил мобайнида ўзида ўтказиш учун Испания футбол федерациясига 120 миллион евро тўлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!