Янги батареялар литюм-ион батареяларига қараганда 10 марта кучлироқ ва портлаб кетмайди.

Янги батареялар литюм-ион батареяларига қараганда 10 марта кучлироқ ва портлаб кетмайди.

NASA ва Honda муҳандислари фторид-ион батареялар ишлаб чиқаришди, улар 10 марта кўпроқ энергия сақлаши ва смартфон ичида портлаб кетмайди. Бу хақда сайти popmech.ru хабар бермоқда.

Замонавий литюм-ион батареялар ҳамма жойда, смартфонлардан тортиб, то электр транспорт воситаларига қадар ундан қўлланилади. Арзон ва қулай, бу батареялар ҳали ҳам бир қатор камчиликларга эга. Албатта, энг муҳими, зарядларни сақлаш сиғимининг имконияти ва атроф-муҳитга таъсири.

NASA реактив технологиялариЛабораторияси ва Honda мутахассисларидан иборат тадқиқотчилар командаси, бу вазиятни тўғрилаш услубини топишганлиги хақида баёнот беришди. Улар литюм-ион батареяларидан ўн марта юқори бўлган, ишлаб чиқариш учун камроқ ресурсларни талаб қиладиган, ўзига хос энергия зичлигини таъминлайдиган фторли батареяни ишлаб чиқдилар.

Олимларнинг ўзларининг хабар беришича, аккумулятор батареяси янги концепт сифатида аввалроқ ишлаб чиқилган, бироқ у муҳим бир камчиликка эга бўлган, яъни бундай аккумуляторнинг ишлаши учун яхши иситиладиган печнинг ҳарорати (тахминан 160 даража Цельсий бўйича) талаб қилинган. Аммо, янги модел хона ҳароратида энергия ишлаб чиқаришга қодир - ва унинг аввалги муқобили каби портлаб кетмайди.

Honda Research Institute тадқиқот институти тадқиқотчиси ва мақола муаллифи Кристофер Брукснинг айтишича, "литюм-ионли батареялардан фарқли ўлароқ, фтор-ион батареялар ҳаддан зиёд қизиб кетган тақдирда ҳам жуда хавфли эмас ва уни яратиш учун қазиб олинадиган материал эса экологияга нисбатан кам таъсир ўтказади. Ўз навбатида, ҳатто кашфиётчилар, замонавий аккумулятор технологияларини бозорга чиқариш ҳар доим, ҳам муҳандислик, ҳам бюрократик жиҳатдан бир қатор қийинчиликлар билан боғлиқлигини таъкидламоқдалар. Муҳандислар янги маҳсулот яқин келажакда бозорга кириб, литюм-ион батареяларни аста-секин алмаштириб сиқиб чиқаришига умид қилмоқдалар.

Manba: ufq. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!