“Янги автобус”нинг 9 йиллик сири фош бўлди

“Янги автобус”нинг 9 йиллик сири фош бўлди

Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Жумладан, хорижий давлатдан юртимизга олиб келинган автобус Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига  қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, мазкур автобус, ҳужжатларда кўрсатилганидек, 2019 йилда эмас, 2011 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди ва 760 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!