Янги Apple фойдаланувчиларни «ақлдан оздиради»

Янги Apple фойдаланувчиларни «ақлдан оздиради»

Apple яқинда Купертинода инвесторлар билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Hi-tech.mail . Унда Тим Кук келажакда Apple фойдаланувчилари учун қандай маҳсулот тайёрланаётгани ҳақида сўзлаб берган.

Bloomberg нашрининг ёзишича, сармоядорлар билан суҳбатда Кук компаниянинг жорий ҳолати ва режалари ҳақида ҳеч қачон бу қадар оптимистик гапирмаган.

Хусусан, Apple компанияси раҳбари янги маҳсулот фойдаланувчиларининг ақлдан оздиришини айтган. Хусусан, у AirPods ва Apple Watch нинг ёрқин келажагини эслатиб ўтган. Уларда соғлиқ билан боғлиқ янги функциялар пайдо бўлади.

Шунингдек Кук, маълум бир босқичда, Retina дисплейи билан MacBook Air нархини 1200 долларга камайтириш режалар ҳақида гапирган. Айни пайтда, Кукнинг сўзларига кўра, компания хизматлардан оладиган даромадини 2020 йилгача икки баробарга 50 миллиард долларга оширишни режалаштирмоқда.

Миш-мишларга кўра, Apple 25 март куни хизматларга бағишланган тадбир ўтказиб, унда янгиликлар учун пулли обуна тақдим этади.

Сўнгги йилларда компания иши ёмонлашмоқда: компаниянинг асосий даромад манбаси бўлган iPhone нинг ҳозирги авлоди яхши сотилмаяпти.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!