Яна тайфун: Японияда 100 минг одам эвакуация қилинади

Яна тайфун: Японияда 100 минг одам эвакуация қилинади

Япониянинг жануби-ғарбидаги Миязаки префектурасининг 100 мингдан ортиқ аҳолиси “Хайшен” тайфуни яқинланиши сабаб, эвакуация қилиш бўйича тавсия олди. 

“Эвакуация бўйича тавсиялар Хюга ва Кобаяши шаҳарлари аҳолисига ҳам берилди. Тайфун яқинлашаётгани сабабли, мамлакатнинг жануби ва жануби-ғарбий қисмини Япониянинг қолган қисми билан боғлайдиган 550 дан ортиқ ички рейслар аллақачон бекор қилинди”.

“Хайшен” энди Япониянинг жанубий Окинава префектурасига қараб ҳаракат қилмоқда.

Метеорологлар тайфун рекорд даражада ёғингарчилик ва бўронли шамол олиб келиши мумкинлигини маълум қилишган.

Синоптикларнинг фикрига кўра, циклон якшанбадан душанбага ўтар кечаси Япониянинг жанубида бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!