Яна кредит маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди

Яна кредит маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.D.” МЧЖ раҳбари А.Қ. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки масъул ходимлари ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖга чемодан маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағини расмий ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Н.” МЧЖ раҳбари Н.А. 2019 илда “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги дам олиш масканини замонавий типда қайта таъмирлаш ва меҳмонхона қурилиши учун тижорат банки филиалидан 1,2 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ҳозирги кунга қадар қурилиш ва лойиҳа ишларини амалга оширмасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Ф.” МЧЖ раҳбари А.Ф. тижорат банки филиалидан ажратилган 90 минг АҚШ долларидаги кредит эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидан олиб келинган 495 бош чорва молларини сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, ҳудуддаги тижорат банки филиалининг масъул шахслари ва “B.T.” МЧЖ норасмий раҳбари У.Б. автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этиш учун ажратилган 546,6 млн сўм кредит маблағини нақдлаштириб олишиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Э.Ш.” ва “Н.Ж.” оилавий корхоналари масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 490 млн сўм кредит эвазига нон ва ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ускуналари сотиб олишиб, кейинчалик уларни қайта сотиб юбориш орқали кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!