Яна карантин: Туркияда яна янги чекловлар жорий этилди

Яна карантин: Туркияда яна янги чекловлар жорий этилди

Коронавирусга чалинаётганлар сони тобора ортаётгани сабаб Туркия ҳукумати бир қатор чекловлар жорий этишга қарор қилди. 

Жумладан, дам олиш кунлари кунлари кечқурун соат 20:00 дан эрталаб 10:00 гача комендантлик соати жорий этилади. Савдо марказлари, дўконлар ва сартарошхоналарнинг соат 10:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат этилади, кафелар ва ресторанлар эса ёпиқ бўлади, улар мижозларга фақат етказиб бериш орқали хизмат кўрсатади. Кинотеатрлар йил охиригача ишламайди, таълим онлайн тарзда давом эттирилади. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған халқни белгиланган қоидаларга риоя этишга чақирди. “Қийинчиликлар ва муаммоларни, албатта, билиб турибмиз. Мақсадимиз – юртимизни бу эпидемия иллатидан тезроқ қутқариш”, – деди у. 

17 ноябрдаги маълумотга кўра, Туркияда яна 3316 кишида коронавирус аниқланган ва 94 киши мазкур инфекциядан вафот этган. Коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 417 594 нафарга, вафот этган беморларнинг сони эса 11 601 нафарни ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!