Яна ҳалокат, яна ўзбекистонликлар, яна Қозоғистонда! Қурбон бор

Яна ҳалокат, яна ўзбекистонликлар, яна Қозоғистонда! Қурбон бор

Бугун, 13 август куни Қозоғистон Республикаси Ички ишлар департаменти Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра, кеча, 12 август куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йўл-траспорт ҳодисаси рўй берган.
 
Туркистон вилоятининг Казигурт туманидан ўтувчи “Олмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 786-километрида Daimler Chrysler микроавтобуси ва ГАЗ-53 русумли юк автомобили тўқнашиб кетган.
 
Натижада, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан бир нафари воқеа жойида вафот этган, 10 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, Сариёғоч тумани шифохонасига ётқизилган.
 
Вафот этган фуқаро:
 
1. С.Мирмусаев – 1956 йилда туғилган
 
Тан жароҳати олган фуқаролар:
 
1. С.Урманова – 1960 йилда туғилган
2. С.Зарипова – 1965 йилда туғилган
3. Ж.Юлдашев – 1977 йилда туғилган
4. Д.Юлдашева – 1982 йилда туғилган
5. С.Куралбаев – 1984 йилда туғилган
6. Н.Носирова – 1986 йилда туғилган
7. М.Жиенбаева – 1986 йилда туғилган
8. И.Файзуллаев – 2003 йилда туғилган
9. М.Фархатов – 2007 йилда туғилган
10. А.Фархатов – 2013 йилда туғилган
 
Қурбон бўлган шахснинг яқинлари ва жабрланганларнинг оила аъзолари бошқа маълумотларни қуйидаги рақамлардан олишлари мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари” (+998 71) 147-10-50.
 
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси +7 727 291-06-44.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!