Яна фожиа: Наманганда ис газидан заҳарланган оиланинг 3 нафар аъзоси вафот этди

Яна фожиа: Наманганда ис газидан заҳарланган оиланинг 3 нафар аъзоси вафот этди

Ўзбекистон ФВВнинг телеграм каналида хабар берилишича, 2019 йил 17 ноябрь куни соат 03:10ларда Наманган вилояти Уйчи тумани “Дўстлик” МФЙ, Миришкор кўчасидаги уйда 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланган. Воқеа жойида 3 нафар фуқаро вафот этган (хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди), 1 нафар фуқаро (хонадон соҳиби) туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур мудҳиш воқеа сабаблари ўрганилганда, газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилинмаган.

Хонадонда қўлбола ясалган иситиш печига пропан газ баллони резина шланг орқали уланиб уй ичида фойдаланилган, натижада ис гази ҳосил бўлиб, фуқаролар ухлаб ётган вақтларида заҳарланган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Азиз ҳамюртлар! кириб келаётган иситиш мавсумида газ ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинг. Қўлбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланманг. Ис газидан заҳарланишдан ўзингиз ва яқинларингизни асранг, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!