Яна бир жониворларда COVID-19 аниқланди

Яна бир жониворларда COVID-19 аниқланди

Бельгиянинг Антверпен шаҳридаги ҳайвонот боғида яшовчи икки бегемотда коронавирус аниқланди. Sciensano институти олимлари уларнинг қай тарзда касаллик юқтирганини англашга уринмоқда, деб ёзади Nieuwsblad нашри.

Қайд этилишича, Имани ва Гермиен лақабли бегемотларда коронавирусни Бельгия тиббиёт институти олимлари аниқлаган.

«Жониворлар қандай қилиб инфекция юқтиргани тушунарсиз бўлиб қолмоқда, уларга қарайдиган барча ходимларда коронавирусга тест манфий бўлган», — дейилади хабарда.

Жониворларнинг касалланганини уларнинг «сўлак тупураётганини» кўрган зоопарк ветеринари пайқаб қолган. Ҳар икки бегемотда СOVID-19га олинган тест мусбат чиққан. Бу бегемотларда мазкур инфекция аниқланган илк ҳолатдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!