Яна бир давлатда янги йил билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди

Яна бир давлатда янги йил билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди

Тожикистонда коронавирус пандемияси сабабли янги йил байрами билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда Анадўлу агентлиги хабар бермоқда.

Коронавирусга қарши кураш бўйича республика штаби бу борада тегишли қарор қабул қилди.

Штаб қарорига мувофиқ, мамлакат пойтахтидаги маданият боғларида янги йил арчалари ўрнатилмайди.

Байрам кунлари аҳоли боғлар ва маданий истироҳат масканларига ҳимоя ниқоби таққан ва ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда чиқиши мумкин.

 Тожикистонда янги йил байрами одатда кенг нишонланади. Янги йил арафасида мамлакатдаги барча майдон ва боғларда янги йил арчалари ўрнатилиб, байрам тадбирлари ўтказилади.

Маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 11,7 мингдан ошган, 86 киши вафот этган.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!