Яна бир давлатда коронавирусга чалинганлар сони 100 минг нафардан ошди

Яна бир давлатда коронавирусга чалинганлар сони 100 минг нафардан ошди

Аргентинада COVID-19 га чалинганлар сони 100 минг кишига етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб РИА Новости хабар бермоқда. 

"Бугун 2657 та янги ҳолат қайд этилди ва коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 100 166 кишига етди", - дейилади баёнотда.

Мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 1845 нафарга етди. 42 694 киши вирусдан соғайган

Ҳозирда 735 нафар беморнинг аҳволи оғир бўлиб, улар жонлантириш бўлимига ётқизилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!