Яна бир давлат коронавирусни аниқлашда итлардан фойдаланмоқда

Яна бир давлат коронавирусни аниқлашда итлардан фойдаланмоқда

23 сентябрдан Хельсинки аэропортида йўловчиларнинг ҳидига қараб унда коронавирус инфекцияси бор ёки йўқлигини аниқлайдиган итларнинг махсус гуруҳи иш бошлади.

Йил охиригача давом этадиган пилот лойиҳада 16 та ит иштирок этади. Коронавирус текширувидан ўтадиган йўловчилар бўйинларига рўмолча боғлашлари керак, шундан сўнг ушбу намуна итга ҳидлатилади. Агар ит юқумли касалликни сезса, йўловчи аэропортдаги тиббиёт хонасида лаборатория текширувидан ўтишга таклиф қилинади.

Ҳозирча жараён ихтиёрий равишда амалга оширилади, аммо тез орада итлар томонидан коронавирусда гумон қилинган барча йўловчилар лаборатория текширувидан ўтишлари керак.

Финляндия ҳукумати, лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, киришга қўйилган чекловларни тез орада - барча халқаро аэропортлар ва чегара пунктлари ўқитилган итларни қабул қилгандан кейин бекор қилиши мумкин. Расмийлар бунинг учун 700 га яқин жонивор кераклигини тахмин қилмоқда. Яна 300 та итнинг мавжудлиги мамлакатга оммавий тадбирлар: ярмаркалар, концертлар, спорт мусобақаларини қайта ўтказа бошлашга имкон беради.

Хелсинки аэропорти коронавирус билан касалланганларни аниқлаш учун итлардан фойдаланадиган дунёдаги биринчи аэропорт эмас. Август ўрталарида Дубай аэропортида махсус бўлим пайдо бўлди. Дастлабки машғулотлар пайтида, хабар қилинишича, итлар 92% ҳолларда коронавирус ҳолатларини тўғри аниқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!