Яна 4 ҳудудда 198 киши коронавирусга чалинди

Яна 4 ҳудудда 198 киши коронавирусга чалинди

2020 йил 30 сентябрь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 717 (+198) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг: 
📌148 нафари Тошкент шаҳрида, 
📌25 нафари Жиззах вилоятида, 
📌17 нафари Андижон вилоятида 
📌 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 
📌Тошкент шаҳрида 234 нафар, 
📌Тошкент вилоятида 47 нафар, 
📌Наманган вилоятида 27 нафар, 
📌Жиззах вилоятида ҳам 27 нафар, 
📌Андижон вилоятида 20 нафар, 
📌Самарқанд вилоятида 12 нафар, 
📌Хоразм вилоятида 9 нафар, 
📌Навоий вилоятида 8 нафар, 
📌Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 53 366 (+396) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 881 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!