Яна 236 юртдошимизда коронавирус аниқланди

Яна 236  юртдошимизда коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 10 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 304 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 209 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Андижон вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 50 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 476 нафар, Тошкент вилоятида 235 нафар, Самарқанд вилоятида 104 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Сирдарё вилоятида 28 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 3 нафар, жами 950 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 22 992 (+950) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 112 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!