Яна 200дан ортиқ юртдошимиз коронавирусдан тузалди

Яна 200дан ортиқ юртдошимиз коронавирусдан тузалди

Бундан аввал пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалгани ҳақида хабар берган эдик.

❗️Шу соатларда эса пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 56 нафар, Нуронийлар сиҳатгоҳида 107 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 205 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан тузалганлар сони 4 652 нафарни ташкил қилмоқда. 

❗️Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 464 нафарга, Наманган вилоятида – 298 нафарга, Бухоро вилоятиди – 518 нафарга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 7 287 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!