"Яманлик болаларнинг ўлиб кетишига йўл қўйманг!": БМТнинг халқаро ҳамжамиятга умид билан қилган мурожаати

"Яманлик болаларнинг ўлиб кетишига йўл қўйманг!": БМТнинг халқаро ҳамжамиятга умид билан қилган мурожаати

"Кичкинагина норасида гўдак болаларда мадор қолмаган, улар очликдан жуда заифлашиб қолиб, зўрға нафас олишади". Жаҳон озиқ-овқат дастурининг (ЖОД) раҳбари Девид Бисли Яманда кўрганларини манашундай тасвирлайди. Порт шаҳри Худайдадаги жанглар шундоқ ҳам мураккаб вазиятни баттар мураккаблаштириб, озиқ-овқат ва зарур нарсаларни импорт қилишни чеклаб қўйди- дея хабар беради БМТ Янгиликлари.

Яман дунёдаги энг жиддий гуманитар инқирозни бошидан кечирмоқда. У ернинг кўплаб аҳолиси очарчилик ёқасига келиб қолган. Мамлакатнинг пойтахти Санода Жаҳон озиқ-овқат дастури ходимлари фавқулодда мадорсиз бўлиб қолганларга ёрдам кўрсатиш марказларини очишди. Одамларга озиқ-овқат қўшимчалари тарқатилмоқда, энг заифлари эса дарҳол шифохоналарга юборилмоқда. Маҳаллий касалхонанинг болалар шифохонаси раҳбари Наглаа Элсонболи: "Одамлар ўз фарзандларини боқиш учун ҳеч қандай нарсага эга эмаслар. "Пул йўқлиги учун сут йўқ, улар гуруч қайнатмоқдалар ва чақалоқни шу суюқлик билан боқмоқдалар".

Баъзи ҳолларда ҳатто энг интенсив даъволаниш ҳам ёрдам бераётни йўқ. Ҳожар Солиҳ тўрт ойлик, у 2 килограмм оғирликда. Сааддаги шифохонада уни қутқаришга ҳаракат қилишди, лекин боланинг аҳволи фақат ёмонлашиб борди - ёрдам жуда кеч келди. Хожар халқаро ёрдамни оладиган пойтахтдаги клиникага олиб кетилди, аммо шифокорлар бу қизни қутқариб қолишга амин эмаслар.

Ҳозирги кунда ЖОД, Яманнинг 8 миллион аҳолисига ёрдам бермоқда ва операцияларни кенгайтиришга тайёрланмоқда: эндиликда 12 миллион киши озиқ-овқатга муҳтож. Дўкон ва бозорлар ҳали ҳам очиқ бўлган жойларда одамлар озиқ-овқат ваучерларини олишмоқда, бу эса маҳаллий бизнесни қўллаб-қувватлашда ҳам ёрдам беради. Ҳар ойда ўртача оила ЖОД ваучерларига 50 кг ун, 5 кг дон-дун маҳсулотлари ва 4 литр мой сотиб олишлари мумкин.

Ушбу маҳсулотлар ҳали Яманга олиб кирилиши керак, бу ерда деярли ҳеч нарса ишлаб чиқарилмайди. Ва барча юкларнинг 70 фоизини қаубл қилиб оладиган Худайда порт шаҳри қамал ҳолатида. Қолган тинч фуқаролар ёнилғи ва озиқ-овқат олиш учун отишмалар ва ҳаво ҳужумлари тўхташини кутишади. Ҳамма жойда текширув нуқталари ва қуролли кишилар, шаҳарнинг ўзи ёки аксинча, бу ерда шаҳарнинг ўзи қолмаган – фақат харобалардир.

Портдаги ҳаёт деярли тўхтаган- аксарият ускуналар бузулган. "Агар биз ушбу портдан фойдалана олмасак, одамлар очликдан ўлиб кетишади. Ҳозир биз 12 миллион одамга ёрдам беришмиз керак. Шу ерда туриб мен, Худайдадаги портни ҳимоя қилиш учун халқаро ҳамжамиятга умид чақириғи билан мурожаат қилмоқдаман", дейди Худайдага ташриф буюрган Девид Бисли.

Manba: ufq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!