Яманда миллионлаб одам очлик ёқасида қолди

Яманда миллионлаб одам очлик ёқасида қолди

БМТ халқаро ҳамжамиятни 16 миллион яманликка ёрдам кўрсатиш учун 3,85 миллиард доллар ажратишга чақирди. Ушбу баёнот Швеция ва Швейцария ҳукуматлари ташаббуси билан ўтказилган халқаро конференцияда янгради. Тадбирда 1,7 миллиард доллар йиғилди, холос. 

Тадбирда нутқ сўзлаган БМТ Бош котиби  Антониу Гутерриш Яман оммавий очлик ёқасида эканлигини таъкидлади. Унинг айтишича, 20 миллион яманликка гуманитар ёрдам кўрсатиш зарур. 
БМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилда 16 миллион яманлик оч қолиши мумкин. Бу ерда 50 минг киши очлик туфайли ўлим ёқасига келиб қолган. Озиқ-овқат тақчиллиги қуролли низолардан азият кўрган ҳудудларда кўпроқ кузатиляпти. 

Яман ҳукумати ва исёнчи ҳусийлар ўртасидаги уруш 2004 йилдан бери давом этяпти. Қуролли тўқнашувлар туфайли 4 миллион киши уйини тарк этишга мажбур бўлди. Биргина 2020 йилда тинч аҳоли вакилларидан 2 мингдан зиёди ё ҳалок бўлди, ёки жароҳатланди. Мамлакатда ишлаб турган тиббиёт муассасаларининг сони 50 фоизга ҳам етмайди.  
«Фуқаролар уруши бутун бошли яманликлар авлодини нормал ҳаётдан маҳрум қилди, – деди Гутерриш. – Мазкур мамлакатнинг изтиробларига чек қўйиш керак. Ямандаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслиги аллақачон маълум бўлган”. 

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!