Яманда АҚШнинг зарбалари натижасида юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди

Яманда АҚШнинг зарбалари натижасида юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди

2025 йилда АҚШнинг Ямандаги ҳаво ҳужумларида юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки яраланган.

NBC News хабарига кўра, фақат 17 ва 28 апрель кунларидаги ҳаво ҳужумларида тахминан 150 тинч аҳоли ҳалок бўлган, тахминан 200 киши яраланган.

Канал маълумотларига кўра, 6 апрель куни ҳам хусусий уйга ҳужум қилинган, аммо бу ҳодисадан ҳалок бўлганлар сони ҳали аниқланмаган. Атиги 53 кун ичида АҚШ ҳарбийлари юзлаб ҳаво ҳужумларини амалга ошириб, Ямандаги мингдан ортиқ нишонларга зарба берган.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари тинч аҳоли орасида кўп сонли қурбонлар борлигини хабар қилганига қарамай, Пентагон АҚШнинг "Ансар Аллоҳ" ҳаракатига қарши операцияси тинч аҳолининг ўлимига олиб келганини рад этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2025 йил 15 мартда президент Дональд Трампнинг кўрсатмаси билан ҳусийлар нишонларига қарши кенг кўламли ҳужумларни бошлаган. Май ойи бошида икки томон Уммон воситачилигида сулҳга келишиб олишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар