Яманда 9 киши вабодан вафот этди

Яманда 9 киши вабодан вафот этди

Яманда вабо касаллиги туфайли тўққиз киши оламдан ўтган. Бу ҳақда пойтахт Санода исёнчилар назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Юсуф Хадерий Твиттер орқали маълум қилди.

Унинг айтишича, вафот этганларнинг етти нафари болалардир.  

Август ойи охирида БМТ вакили Стефан Дюжаррик Яманда қарийб 400 минг киши вабога қарши эмланганини, бироқ эпидемия сақланиб қолаётганини билдирган эди. 2017 йил апрелидан бери вабога чалиниш билан боғлиқ 1,1 миллиондан ортиқ ҳолат ва бу касаллик туфайли 2,3 мингта ўлим қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Яманда 2014 йилнинг августидан бери ҳукумат кучлари исёнчи шиалар ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!