Яман: Ходайда аэропорти исёнчилардан озод этилди

Яман: Ходайда аэропорти исёнчилардан озод этилди

Яман презиенти Абдураб Мансур Ходий қўшинлари Ходайда шаҳридаги халқаро аэропорт устидан назоратни қўлга киритди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати Твиттер орқали маълум қилди.

Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция томонидан қўллаб-қувватланаётган Яман армияси бир неча куч олдин Ходайда шаҳрини исёнчи хусийлардан тозалаш мақсадида ҳарбий операция бошлади.

БМТ эса шаҳарнинг узоқ вақт қамалда қолиши оқибатида 250 минг киши учун гуманитар фожиа келиб чиқиши ва минглаб кишилар ҳалок бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Ходайда Яманда ишлаб турган кам сонли портлардан бири ҳисобланади, импортнинг 70 фоизи айнан шу порт орқали келади. Бу шаҳарда тахминан 600 минг аҳоли истиқомат қилади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!