Яман жанубида қўмондонга суиқасд уюштирилди

Яман жанубида қўмондонга суиқасд уюштирилди

Яман жанубидаги Аден провинциясида яманлик ҳарбий раҳбарга суиқасд уюштирилди. Бироқ, у тирик қолди, дея хабар бермоқда маҳаллий ҳокимиятдаги манба.

Манбанинг айтишича, Аден вилоятининг Муалла шаҳрида портловчи қурилма ишга тушган, портлаш нишони тўртинчи ҳарбий ҳудуд қўмондони, полковник Солиҳ Али Ҳасан ал-Данбарийнинг машинаси бўлган.

Манбанинг қўшимча қилишича, портлаш Муалла шаҳридаги Яман социалистик партияси штаб-квартираси ва полиция бўлими яқинида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!