Яман: 250 минг киши очликнинг энг ёмон босқичида

Яман: 250 минг киши очликнинг энг ёмон босқичида

БМТнинг гуманитар масалалар бўйича координатори Марк Локок Яманда 250 минг киши очликнинг энг ёмон – бешинчи босқичига етганини маълум қилди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Мазкур мамлакатда очлик билан курашаётганларнинг сони 15 фоизга ортиб, 20 миллион кишига етган, бу эса аҳолининг 70 фоизи демакдир. Бу одамларнинг 4 миллиони очликнинг “фавқулодда ҳолат” деб аталувчи тўртинчи босқичида экани айтилмоқда. Ушбу босқичдагилар орасида ўлим даражаси юқори ва улар овқат ололмайдиган даражада қашшоқ бўлади.

Очликнинг энг ёмон босқичига етган 250 минг киши тўрт вилоят – Тоиз, Сада, Ҳажа ва Ҳадийдага тўғри келади. Бу босқичдаги очлар Ямандан ташқари Жанубий Суданда ҳам бор.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!