Ялтада 10 нафар Ўзбекистон фуқароси нега заҳарланди?

Ялтада 10 нафар Ўзбекистон фуқароси нега заҳарланди?

Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов РИА Қрим агентлигига хабар қилди.

Зори России санаторияси яқинида объект қурилиши билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаролари туғилган кунни нишонлашган ва тез айнийдиган маҳсулотларни истеъмол қилишган. 10 нафар киши заҳарланди. Бу маиший ҳолат бўлиб, тизимли характерга эга эмас , - деб таъкидлади Ялта мэри.

Унинг сўзларига кўра, заҳарланган шахслар санаторий ишчилари эмас.

Зори России қишки даврда санатория таъминотини сақлаб туришга ҳаракат қилмоқда, шунинг учун бошқа объектлар қурилишида ишловчи Ўзбекистоннинг 600 нафар фуқаросига хоналар тақдим этди , - дея қўшимча қилди Алексей Челпанов.

Заҳарланган шахслар Ялта шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!