Якшанба куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Якшанба куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Республикамизда кам булутли об-ҳаво устун бўлади, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли туманларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундуз кунлари 35-40° ни ташкил этади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3° га юқоридир. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шанба куни баъзи жойларда чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди.

Якшанба куни Россиянинг Европа ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бу ҳаво массалари мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларига қулай ҳарорат олиб келади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат меъёрдан 2-4° паст бўлади ва кечаси 15-18°, кундузи 29-32°, жанубда 34-37° атрофида бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!