Яккасарой туманида қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлди

Яккасарой туманида қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 9 август куни соат 12:24 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлганлиги бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:43 да қуршаб олинган ва соат 12:50 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг томи ички қоплапмасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 кв.м. майдони ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!