Яккасарой туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Яккасарой туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди

2022 йилнинг 19 ноябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида, ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Асадбек А. «Nexia-3», русумли, давлат рақам белгиси 01 01 678 NFA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 34 ёшли Раиля К. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Марҳуманинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!