Яккабоғлик эркак хотинининг бошига болта билан урди

Яккабоғлик эркак хотинининг бошига болта билан урди

Ёши эллик беш ёшни қаршилаган Яккабоғ туманидаги Қўштегирмон қишлоғида яшовчи Я.Р. жаҳл чиққанда ақл кетишини унутадиган шахслар тоифасидан бўлиб чиқди.

Я.Р. жорий йилнинг 29 май куни соат 12:30да уйига сарҳуш ҳолда келди. Табиийки, бу хотини М.Х.га ёқмади. Эр у деса, хотин бу деди, хуллас, оғзаки айтишув жанжалга айланди. Натижада ошхонада ўтирган Я.Р. стол устида турган рўзғор болтаси билан хотинининг бош қисмига уч маротаба уриб, жароҳат етказди. Бу ҳақда «Postda.uz» cайти маълумот берди.

Хайрият, бақир-чақирни эшитиб, қўшнисиникига кирган фуқаро О.Р. Я.Р.нинг қўлидан болтани олиб қўйди ва жанжал интиҳо топди. Охир-оқибатда эса эр ички ишлар бўлимига, хотин шифохонага олиб келинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!