Яккабоғда ёқиб юборилган ҳоким ўринбосари ва уни ёқмоқчи бўлган тадбиркор устидан суд бошланди

Яккабоғда ёқиб юборилган ҳоким ўринбосари ва уни ёқмоқчи бўлган тадбиркор устидан суд бошланди

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида 17 сентябрь куни Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Мансур Туймаев ва биноси «снос»га тушган тадбиркор Баҳриддин Исамовга нисбатан очиқ суд бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Тадбиркор Баҳридин Исамов Жиноят кодексининг 25, 98-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Шунингдек, Мансур Туймаев Жиноят кодексининг 192-1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) 3-қисми «а» банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Қўшимча қилинишича, суд жараёни давомида 15 дан ортиқ жабрланувчи ва 60 дан зиёд гувоҳ сўроқ қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!