Яккабоғда 13 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Яккабоғда 13 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 30 май куни соат 19:50 ларда, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нурафшон МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-319 “Танхоз-Яккабоғ-Эсат-Қозок” автомобиль йўлининг 6 км.да ҳайдовчи, 2001 й.т. Б.Р. (эркак) “Комби-Москвич-ИЖ” русумли транспорт воситасини Яккабоғ шаҳри йўналиши томон бошқариб бораётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2007 й.т. Ғ.Т.ни уриб юбориб, йўлнинг чап томонидаги каналга ағдарилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда 13 ёшли Ғ.Т. (ўғил бола) оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!