Яҳудийлар Нетаняҳуни сиёсатидан рози эмас

Яҳудийлар Нетаняҳуни сиёсатидан рози эмас

Янги ўтказилган суриштирув натижаларига кўра, Исроил аҳолисининг кўпчилиги Бош вазир Бинямин Нетаняҳу ва унинг Ғазога нисбатан сиёсатидан рози эмас.

Суриштирув натижаларини ўзида эълон қилган Исроилнинг “Маориф” газетасида ҳам 64 фоиз исроиллик Нетаняҳунинг Ғазо секторига нисбатан қўллаётган сиёсатидан рози эмаслиги ҳақида ёзилган.

Суриштирув ташкилотчиси Bonalas Politics маркази яна 29 фоиз исроилликлар унинг олиб бораётган сиёсатидан рози эканини билдирса яна 7 фоизи ўз фикрларини баён этмаганликларини газетада чоп этилган мақолада айтади.

Шунингдек, 48 фоиз исроилликлар Ғазода ўтказилаётган кенг кўламли ҳужумларни қўллаб қувватласа, 41 фоизи буни рад этади. Ва яна 11 фоиз киши бу ҳақида маълум фикри йўқлигини айтади.

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!