Ягона дарча автомобилга тақиқ бор-йўқлигини текшириш хизматини йўлга қўйди

Ягона дарча автомобилга тақиқ бор-йўқлигини текшириш хизматини йўлга қўйди

Бу my.gov.uz сайти орқали амалга оширилади.

Муҳими, автотранспорт воситаси ўзингизга тегишли бўлиши керак.

Автотранспортни бош ишончнома ёки ишончнома асосида бошқарувчилар бу хизматдан фойдалана олишмайди.

Тақиқни текшириш хизмати – бепул. Жавоб ҳам бир зумда тақдим этилади.

Мазкур хизмат орқали суд, ички ишлар, солиқ ва божхона органлари, МИБ, нотариал идоралар томонидан қўйилган қарздорлик, кредит мажбурияти, ижро ҳужжати ва бошқа сабабларга кўра белгиланган тақиқларни аниқлаш имконияти мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!