Яна бир мамлакат коронавирусдан холи давлатлар қаторига кириш арафасида

Яна бир мамлакат коронавирусдан холи давлатлар қаторига кириш арафасида

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган коронавирус статистикасига кўра, Тунисда кетма-кет икки кундан буён бирорта ҳам COVID-19 инфекциясининг янги ҳолати қайд этилмади.

“25 майдан бери инфекциянинг умумий сони ўзгармади ва 1051 ни ташкил этмоқда, 929 киши тўлиқ тузалди, 48 бемор вафот этди. 24 майдан бери эса биронта ҳам ўлим ҳолати қайд этилмади. Касалхонада таҳлиллари мусбат бўлиб чиққан 74 нафар беморнинг атиги иккитаси даволанмоқда”, дейилади хабарда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!