Ядровий қуролдан сунъий интеллектгача: «Валдай»да дунё нимани муҳокама қилди?
«Валдай» халқаро муҳокама клубининг бу йилги йиғинида Россия-Украина уруши ва ядровий қурол мавзуси жаҳон ОАВ эътиборида бўлди. Бироқ форумдаги муҳокамалар фақат хавфсизлик ва ҳарбий масалалар билан чекланмади.
Жаҳон медиалари форумда Владимир Путиннинг ядровий қурол ҳақидаги баёнотларига урғу бериб, «Путин Европага ядровий таҳдидни такрорлади», «Россия бутун арсеналидан фойдаланиши мумкин» каби сарлавҳаларни тарқатди.
Форум иштирокчилари эса сунъий интеллект ва рақамли тоталитаризм хавфи, БМТни ислоҳ қилиш зарурати, Ғарбсиз иқтисодий ривожланиш, Хитой автомобиллари ҳамда Россия, Хитой ва АҚШ ўртасида эҳтимолий мулоқот форматлари каби масалаларни ҳам муҳокама қилди.
Хитой ва глобаллашув бўйича эксперт Ван Хуэйяо давлат қудратини фақат ҳарбий салоҳият билан эмас, аҳолининг турмуш даражаси ва қашшÐ