ХВЖ Украинага 690 миллион долларлик янги ёрдам траншини ажратишни маъқуллади

ХВЖ Украинага 690 миллион долларлик янги ёрдам траншини ажратишни маъқуллади

Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати расмий баёнотида маълум қилинди.

Маблағларни ўтказиш ХВЖ Ижроия кенгаши Киевнинг умумий ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этувчи 4 йиллик кенгайтирилган молиялаштириш дастурининг бажарилишини биринчи кўриб чиқишни якунлаганидан кейин мумкин бўлди. Томонлар ушбу транш бўйича дастлабки келишувни жорий йилнинг 12 июнида келишиб олган эди. Шунга кўра, Украинага навбатдаги 690 миллион доллар миқдоридаги транш ўтказиб берилади.

Тасдиқланган қарор декларация қилинган суммани зудлик билан банкка ўтказиш имконини беради. Янги тўловни ҳисобга олган ҳолда, амалдаги кредит дастури доирасида ХВЖ томонидан Украинага тақдим этилган молиявий ёрдамнинг умумий ҳажми тахминан 2,2 миллиард долларгача

​Дастурнинг умумий ҳажми 8 миллиард доллардан ошади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар