Хургадада акула ҳужуми оқибатида яна бир аёл ҳалок бўлди

Хургадада акула ҳужуми оқибатида яна бир аёл ҳалок бўлди

Мисрнинг Хургада шаҳрида икки киши акула қурбони бўлди.

Аввалроқ Австриянинг 68 ёшли фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Энди Миср Атроф-муҳит вазирлиги, Ал Арабияга таяниб, яна бир аёлнинг ўлими ҳақида эълон қилди.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган, бироқ Daily Mail нашрига кўра, иккинчи марҳум Руминиядан келган сайёҳдир.

Воқеа туфайли Қизил денгизнинг ҳудуддаги бир қисми сузиш учун ёпилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!