Хўжайлидаги ЙТҲда юқори мансабли амалдорлар ҳалок бўлди

Хўжайлидаги ЙТҲда юқори мансабли амалдорлар ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида оғир йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар киши оламдан ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.

Бахтсиз ҳодиса Nexia-3 маркали автомашинанинг бетон тўсиққа бориб урилганлиги оқибатида содир бўлганлиги айтилмоқда. Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига сабаб бўлган.

Вафот этган фуқароларнинг иккитаси Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият юритиб келган (биттаси вазир ўринбосари, биттаси машина ҳайдовчиси), бир киши Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва биттаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассисларидир.

ЙТҲнинг юз беришига асфальт йўлнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Воқеа тафсилотлари ўрганиляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!