Хўжайли туманида 2018 йилда аҳолига сайёр Давлат хизматлари кўрсатилди

Хўжайли туманида 2018 йилда аҳолига сайёр Давлат хизматлари кўрсатилди

Хўжайли тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан 2018 йилда жойларга чиққан ҳолда сайёр тартибда Давлат хизматлари кўрсатилди.

Жумладан, Хўжайли тумани Саманкўл ОФЙ ҳудудида қилган тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Бунинг оқибатида 2014 йилдан буён газ тармоғига уланиш бўйича ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига кадастр ҳужжатларини олишда муаммолари аниқланди ҳамда аҳолига шу ернинг ўзида газ тармоғига улаш ва кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида сайёр Давлат хизматлари кўрсатилди. Натижада бир нечта хонадоннинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан 2018 йилда 235та тадбиркорлик субъектлари жойларга чиққан ҳолда сайёр рўйхатдан ўтказилди ва 545 нафар фуқарога Давлат хизматлари кўрсатилди.

2018 йилнинг 12 ой давомида Хўжайли тумани Давлат хизматлари марказига жами 21634та мурожаатлар қабул қилинди. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 1358 мурожаатлар келиб тушди.

Хўжайли тумани Давлат хизматлари маркази мутахассиси А.П.Низаматдинов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!