Худо асрасин! Бир кунда беш нафар опа-сингил фожиали тарзда ҳалок бўлди​

Худо асрасин! Бир кунда беш нафар опа-сингил фожиали тарзда ҳалок бўлди​

Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси Остонадаги Коктал-1 мавзесида юз берган ёнғиннинг аниқ сабабларини эълон қилди.

Ёнғинга тутун чиқувчи мўрининг ажратувчи қисмида ёнғин хавфсизлик қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган. Яъни томдан тутун чиқиб кетадиган жой бўлмаган. Бу печка ишлатилганида ёнғинга олиб келган. Бошпана ёнган ва қулаб тушган , деди вилоят фуқаро муҳофазаси устидан назорат ва фалокатлар хатарини камайтириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасулан Актаев телеканалга берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, кўпинча турар жой биноларининг эгалари ФВ ходимларини уйга киритмайди, шундай ҳолатлар ҳам бўладики, суҳбат эшик ортида бўлиб ўтади. Турар жойлар бинолари фуқаро муҳофазаси идоралари томонидан назорат қилинмайди. Турар жой биноларида ёнғинлар сонини қисқартиришнинг бирдан бир чораси бу уйма-уй юриб профилактика тадбирларини ўтказишдир.

Жума кундан бошлаб Остонадаги кўп болали оилаларнинг уйларига ис газидан сақланувчи жиҳозлар ўрнатила бошланди. Қозоғистоннинг бошқа минтақаларида ҳам турар жой мавзелари бўйлаб рейдлар уюштирилмоқда.

Актаевнинг сўзларига қараганда, ҳар йили мамлакатда 15 мингга яқин ёнғин қайд қилинади, уларнинг 70 фоизи турар жой сектори ҳиссасига тўғри келади. Сўнгги йилларда ёнғинлар оқибатида ҳалок бўлаётганлар сони 20 фоизга ошди. 2019 йилнинг бир ойи мобайнида 116 киши ҳалок бўлди.

4 февраль куни Остонадаги Коктал-1 мавзесидаги хусусий турар жой бошпанасида юз берган ёнғин оқибатида беш нафар опа-сингил ҳалок бўлди, уларнинг энг каттаси 12 ёшда, энг кичиги эса бир ёшга ҳам тўлмаган эди. Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, ёнғин бошланган вақтда қизларнинг ота-оналари ишда бўлган.

6 февраль куни расмийлар мамлакат фуқаролари даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, жумладан кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукумат қошида ишчи гуруҳ ташкил этилганини маълум қилди. Саноат ва тараққиёт инфратузилмалар вазири Женис Қасимбекнинг баёнотига қараганда, ўз идораси кўп болали оилаларга уй қуришни молиялаштириш йўлларини қидирмоқда .

Куни кеча Остонадаги Ойил кўчасида жойлашган икки қаватли ётоқхонада ёнғин юз берди. Бир оиланинг 2006, 2009, 2012 ва 2013 йилларда туғилган тўрт фарзанди ис газидан заҳарланди, дея хабар берди Қозоғистон ИИВнинг Фавқулодда вазиятлар қўмитаси.

Ётоқхонадаги хоналардан бирида уй жиҳозлари ва мебель ёниб кетди. Ўт ўчирувчилар томонидан 10 киши бинодан эвакуация қилинди ва бир болакай қутқариб қолинди.

Ис газидан заҳарланган бир оиланинг тўрт фарзанди шифохонага ётқизилди. Ёнғинни ўчиришга Остона фавқулодда вазиятлар департаментининг 15 кишидан иборат шахсий таркиби ва 4 та ўт ўчириш техникаси жалб қилинди , дея хабар берди ФВҚ.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр симидаги қисқа туташув сабаб бўлган бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!