Худди печда қиздирилгандек. Телефонини максимал ёруғликка созлаган қиз кўзидан ажраб қолай деди
Тайванлик 25 ёшли котиба қиз Чень тез-тез смс хабар олим туради. Уларга дарҳол жавоб ёзиш ва ҳатто кўчада ҳам хабарларни ўқий олиш мақсадида қиз телефонини максимал ёруғлик тизимига созлаб қўяди. Икки йилдан сўнг уни текшириб кўрган тиббий хизмат ходимлари даҳшатли ҳақиқатни қайд этишди.
Бошида Чень ҳеч нимани сезмайди, аммо орадан вақт ўтиб, доимий телефондан фойдаланган қизнинг кўриш даражасида муаммолар пайдо бўла бошлади. Қизнинг кўзлари қаттиқ қизариб кетади, кучли оғриқ азоб бера бошлайди. Икки йилдан сўнг Чень шифокорга мурожаат қилишга қарор қилади ва саломатлиги издан чиққанидан хабар топади.
Қизнинг чап кўзида қотиб қолган қон топилади, кўриш даражаси эса жудаям тушиб кетган. Ўнг кўзида аҳвол янада ёмонроқ. Офтальмологлар унинг кўзларини Худди иситгичда қиздириб олгандек дея баҳолашади.
Телефоннинг максимал ёруғлик даражаси 625 люменни ташкил этади, шифокорлар эса 300 люмендан катта бўлмаган ёруғлик даражасидан фойдаланишни тавсия этишади. Ченьга стероидлар билан даволаш буюрилди, орадан уч кун ўтиб, бемор унинг фойдасини сеза бошлади. Аммо қизнинг яна аввалгидай кўра олишига ҳеч қандай кафолат берилмаяпти.
life.ru