Худди охирги замон фильмидагидек: Қозоғистондаги портлашлар оқибати (видео)

Худди охирги замон фильмидагидек: Қозоғистондаги портлашлар оқибати (видео)

Ҳувиллаб қолган кўчалар, синган ойналар ва бўм-бўш дўконлар. Арис шаҳри фожиадан сўнг қай кўринишга келиб қолди?

Қозоғистоннинг Арис шаҳри охирги замон ҳақидаги фильмларида кўрсатиладиган ҳувиллаб қолган масканни эслатади. Кўчаларда бирор жонзот йўқ, ташландиқ уйлар ва дўконлар инсонни ваҳимага солади.

Куни кеча эрталаб тахминан соат 09:20 да Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик омборхонада ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.

Портлаш оқибатида 71 киши жабрлаган, улардан 15 нафари, шу жумладан, икки болакай касалхоналарга ётқизилган.

Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин фожиада икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!