ХТВ “Директорсиз қолган мактабда иситиш тизими ҳам ишламаяпти” хабарига муносабат билдирди

ХТВ “Директорсиз қолган мактабда иситиш тизими ҳам ишламаяпти” хабарига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда “Директорсиз қолган мактабда иситиш тизими ҳам ишламаяпти” сарлавҳаси билан хабарлар тарқатилди. Навоий вилояти, Хатирчи тумани халқ таълими бўлими Хатирчи туманидаги 58-умумий ўрта таълим мактабидаги ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Бугунги кунда тумандаги 58-умумий ўрта таълим мактабида директорлик лавозими вакант бўлиб, ушбу лавозим мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ваҳобжон Тўрақуловга юклатилган. Мактаб директори лавозимига номзодлар шакллантирилмоқда.
Тумандаги 58-умумий ўрта таълим мактаби 1980 йил қурилган ва 2019 йил “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида мукаммал таъмирланган. Мавсум учун мактабга жами 50,8 тонна, шундан 23,7 тонна кўмир ҳамда 27,1 тонна кўмир брикет ёқилғилари етказиб берилган.
Мактаб ўқув биноларини иситиш учун 2 дона МТБ-100 русумли иситиш қозони ўрнатилган бўлиб, ушбу иситиш қозонлари кўмир ёқилғиси билан ишлайди. Мактабнинг иситиш тизими ва иситиш қозонлари ишчи ҳолатда.
Мактабнинг иситиш тизими бугунги кунда тўлиқ ишчи ҳолатда бўлиб, иситиш қозонлари учун кўмир ёқилғиси етарлича етказиб берилган. Иситиш тизими ва иситиш қозонларида ҳеч қандай муаммолар мавжуд эмас. Ижтимоий тармоқ орқали кўрсатилган важлар умуман асоссиз эканлиги аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!