Хотинини ўлдириб, сўнгра жасадини кул уюмига кўмган деҳқонободлик эркак қўлга олинди

Хотинини ўлдириб, сўнгра жасадини кул уюмига кўмган деҳқонободлик эркак қўлга олинди

10 октябрдан 11 октябрга ўтар кечаси соат 01:30 да деҳқонободлик Қ.Ф. исмли шахс шаръий никоҳидаги аёли М.А.ни аввал бўғиб, сўнгра ғишт бўлаги билан уриб ўлдиради. Бу ҳақда Деҳқонобод ҳокимлиги ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Ҳокимлик ахборот хизматининг туман прокуратурасига таяниб, маълум қилишича, Қ.Ф. марҳума М.А. билан 2013 йилдан бери шаръий никоҳ асосида яшаб келган. Марҳума турмуш ўртоғига мунтазам равишда «менга сенинг керагинг йўқ, сендан зўрини топиб турмушга чиқаман» дея айтган гаплари таъсир қилган ва шу сабабдан ҳам аёлини ўлдириш режасини тузган.

Эркак аёлини қасддан ўлдириш мақсадида ҳовлисида бўлган ғишт бўлагини ётоқхонасидаги ёстиғи тагига яшириб қўйиб, аёлининг ухлаб қолишини кутган. Сўнгра, иккала қўллари билан бўйнидан бўғиб, олдиндан ўлдириш мақсадида фойдаланиш учун тайёрлаб қўйган ғишт билан бошининг чап томон қисмига 2—3 маротаба уриб, қасддан ўлдирган. Ўлганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, унинг жасадини яшириш мақсадида хонадонидан 100 метр узоқликдаги кул уюмига кўмган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Вилоят суд-тиббий экспертизасининг 11 октябрдаги маълумотномасида марҳуманинг ўлимига бош миянинг очиқ шикастланиши, бош юмшоқ тўқималари остига қон қуйилиши, калланинг гумбаз ва асос суякларини майдаланиб синиши, юқори ва пастки жағ суякларини очиқ синиши, бош миянинг очиқ шикастланиши бош мия травмасидан кейинги жароҳати сабаб бўлгани кўрсатилган.

Қотилликда гумонланган эр Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисмида (Қасддан одам ўлдириш) назарда тутилган жиноятни қасддан содир этгани учун қамоққа олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!