Хотин-қизлар қўмитаси раислигидан кетган Элмира Боситхонова янги лавозимга тайинланди

Хотин-қизлар қўмитаси раислигидан кетган Элмира Боситхонова янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, бош вазир ўринбосари, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилган эди.

«Gazeta.uz»нинг хабар беришича, ушбу лавозимда ишлаб келган Элмира Боситхонова янги лавозимга тайинланди. У маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.

Аввалроқ Президентнинг фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Раҳмат Маматов раҳбар этиб тайинлангани, ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромов унинг ўринбосари бўлгани хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!