Хорижга қочган адашганлар жазодан қутилиши учун умид бор

Хорижга қочган адашганлар жазодан қутилиши учун умид бор

Агар тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқаролар қилмишига пушаймон бўлса, улар жазодан озод этилиши мумкин.

 

Ўзбекистон ташқарисида диний оқимларга ва кўплаб террористик ташкилотларнинг ёлғон даъватларига берилиб, айни дамда қилмишларига пушаймон бўлган фуқаролар талайгина. Туркия дейсизми ёки АҚШ, Швециядан тортиб, Норвегияда ҳам адашган ўзбекистонликлар бор.

Агар тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқаролар қилмишига пушаймон бўлса, улар жазодан озод этилиши мумкин.

Тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларнинг қилмишига пушаймонлиги ҳамда айбини бўйнига олиши тўғрисидаги аризаси хорижда уларнинг яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига берилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни имзолаган “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган ўзбекистон республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида ўз ифодасини топди.

Фармон фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Фармон билан жиноий жавобгарликдан озод этилиб, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш билан боғлиқ жиноятни қайта содир этган шахснинг такрорий мурожаати кўриб чиқилмайди.

Комиссия томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарор барча давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

Комиссиянинг ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳисобланади.

Комиссияни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов бошқаради.
Manba: qalampir.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!