Хорижга чиқиш паспортини Давлат хизматлари марказларидан ҳам олиш имконияти пайдо бўлиши мумкин

Хорижга чиқиш паспортини Давлат хизматлари марказларидан ҳам олиш имконияти пайдо бўлиши мумкин

Хорижга чиқиш паспортини Давлат хизматлари марказларидан ҳам олиш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Давлат хизматлари агентлиги директори Ҳалилилло Тўрахўжаев сўзларига таяниб хабар бермоқда.

«Барча давлат хизматларининг реестри тузилганда, паспорт бериш масаласи бунга киритилмаганди. Аммо, халқимизнинг талабидан келиб чиқиб, кутилаётган йилда хорижга чиқиш паспорти жорий этилиши инобатга олинган ҳолда, агентлик ушбу хизматни муқобил танлов шаклида кўрсатишни таклиф этмоқда. Яъни, бир вақтнинг ўзида ички ишлар органлари ҳамда агентлик марказларида хизмати тақдим этилиши назарда тутилган», - дейди директор. 

Тўрахўжаевнинг айтишича, хизматларни ишга тушириш ва сифатли тақдим этишда кузатилаётган энг катта муаммо бу - барча ташкилот ва идоралараро электрон маълумот алмашинуви яхши йўлга қўйилмаган. Ишларни автоматлаштириш ёхуд электрон базани яратиш катта ресурс талаб этмоқда. 

Маълумот учун, давлат хизматлари реестрига айни пайтда 693та хизмат тури киритилган бўлиб, шулардан 103таси эксперимент тарзда агентлик томонидан тақдим этилади. Хизматларнинг айримлари муқобил танлов шаклида жорий этилиши ҳам режалаштирилмоқда. 9 ойида жами 2 млн 600 мингта (94 996) давлат хизматлари кўрсатилди. Ушбу хизматлар 2017 йил мос даврига нисбатан 27 бараварга ортган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январидан бошлаб хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилиши Президентнинг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»​ги Фармонида таъкидланган эди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!