Хориждан “учиб келган” дрон аэропортда “қўндирилди”

Хориждан “учиб келган” дрон аэропортда “қўндирилди”

Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига “Истамбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаро Ж.Ж.нинг юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши тақиқланган 1 дона “Corby Drones” русумли учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси  2019 йил 4 ноябрдан кучга киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!